Ҳоким бемор болаларни йўқлади

News Image

Самарқанд вилояти ҳокими А.Бобоев вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогемотология бўлимида даволанаётган болалар ҳолидан хабар олиб, уларни Янги йил байрами билан табриклади ва Президент совғаларини топширди.

Марказ раҳбари М.Азизовнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур бўлимда 36 нафар бола даволанмоқда. Уларнинг 20 нафари ва қаровчилари Янги йилни шу ерда кутиб олишади. Бунинг учун бўлимда зарур шароит яратилган.

Вилоят ҳокими болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, муолажа жараёнлари, дори-дармон таъминоти билан қизиқди. Бемор болаларга саломатлик тилаб, Янги йил муносабати билан улар учун юборилган Президент совғаларини топширди.  

А.Бобоев тиббиёт марказида даволанаётган мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган “Меҳрли мактаб” фаолияти билан танишди.  

Вилоят ҳокими Самарқанд давлат тиббиёт университетининг ихтисослаштирилган болалар жарроҳлиги клиникасида даволанаётган болаларни ҳам йўқлади. Бемор болаларга байрам совғалари улашилди.

2025-12-31 |

Янгиликлар