"Халқ билан мулоқот" мобил иловаси махфийлик сиёсати
1. Жисмоний ёки юридик шахс (Мурожаат этувчи), "Халқ билан мулоқот" мобил иловаси орқали мурожаат юбориш вақтида, мазкур шахсга доир маълумотларни махфийлик сиёсатини (кейинги ўринларда - Махфийлик сиёсати) қабул қилади ва шахсга доир маълумотларини ишлов беришга ўз розилигини беради;
2. Мазкур махфийлик сиёсатининг барча бандлари билан "Халқ билан мулоқот" мобил иловасида мурожаат этувчи танишиши ва керакли белгини қўйиши, мазкур махфийлик сиёсатига унинг тўлиқ ва эътирозсиз келишувини (Келишув) билдириши ва уларни қабул қилиши ҳисобланади;
3. Мурожаат этувчининг махфийлик сиёсатини қабул қилиб "Халқ билан мулоқот" мобил иловаси тегишли бўлган давлат ташкилотига ва мурожаатларни кўриб чиқиш учун маъмурий регламентлар бўйича масъул ташкилотар томонидан шахсий маълумотларини ишлов беришга ўз розилигини беради;
4. Мурожаат этувчи қуйидаги шахсий маълумотларига ишлов беришга ўз розилигини беради:
- паспорт церийаси ва рақами;
- яшаш жойи манзили;
- электрон почта манзил (лар)и;
- телефон рақами;
- мурожаат этувчи томонидан тақдим қилаётган бошқа маълумотлар.
5. Шахсга доир маълумотларни ишлов беришнинг мақсади:
6. 6. Мурожаат этувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш мобайнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
- тизимлаштириш;
- сақлаш;
- ўзгартириш;
- тўлдириш;
- улардан фойдаланиш;
- уларни бериш;
- тарқатиш;
- узатиш;
- эгасизлантириш;
- йўқ қилиш.
7. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-547-сон Қонунига мувофиқ, мурожаат этувчига шахсга доир маълумотларини унинг рухсатисиз фойдаланиш мухофаза қилиниши таъминланади;
8. Мурожаат этувчи у томонидан кўрсатилган шахсга доир маълумотлар шахсан унга тегишлилигини тасдиқлайди.