Спорт вазири ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

News Image

Бугун Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги маҳалла фуқаролар йиғинида Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов иштирокида спорт соҳаси вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Учрашувда Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Яккасарой тумани хокими Нилуфар Аллаберганова, хоким ўринбосари Отабек Рихсибоев, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Абдураимов, спорт мактаб директорлари, спортчилар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Қабул давомида бугунги кунда спорт соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Мураббий ва спортчилар мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал қилинди. Шунингдек, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб янги йил совғалари тақдим этилди.

2025-12-27 |

Янгиликлар