Мурожаатлар жойида ҳал этилди

News Image

Термиз шаҳридаги Президент мактабида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 20 дан зиёд фуқаро ўз мурожаатини Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосарига тўғридан-тўғри етказиш имконига эга бўлди.  

Мурожаатлар мазмуни ўқувчиларнинг ўқишини бошқа таълим муассасаларига кўчириш, дарс жараёнларини янада самарали ташкил этиш каби масалаларни қамраб олди.

Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

2025-12-10 |

Янгиликлар