Маҳаллаларда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабардорлик ишлари давом этмоқда

Ҳукуматнинг ижтимоий соҳада аҳолининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсати, айтиш жоизки жойларда кўплаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг оғирини енгил қилмоқда.
Бунга мисол қилиб маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар фаолиятини кўрсатиш мумкин. Улар уйма-уй юриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолатини ўрганмоқда, давлат томонидан кафолатланган хизматларни таклиф этмоқда.
Масалан, Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи Пўлат Қурбонов оиласи ҳам шундай ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олинган хонадонлардан бири.
Фуқаро оғир касалликка чалингани сабаб даволаниш учун маблағ талаб этилган. Маҳалла ижтимоий ходими томонидан аризаси қабул қилиниб, масала ижобий ҳал этилди. Яъни, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқарога даволаниш ҳамда уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам ажратилди.
Бундан ташқари, оиланинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳомийлар ҳам жалб этилди ва ҳозирда хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, иситиш мавсуми муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам ҳам етказилди.