Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини иситиш назоратда

News Image

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманининг Ҳожиобод маҳалласида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.

Дастлаб, маҳалладаги кўп қаватли турар жойлардаги хонадон эгалари билан суҳбат ташкил этилиб, муаммолар, иссиқлик ҳолати ўрганилди.  Ҳудуддаги 8-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан бирга, таълим жараёнлари билан ҳам танишилди. Шунингдек, 26-давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шарт-шароит, иссиқлик тизими, озиқ-овқат таъминотига эътибор қаратилди.  

Вилоят раҳбари мактабгача таълим ташкилотида шароитни яхшилаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.  

2025-11-21 |

Янгиликлар