Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Ёшларнинг саволи ҳам, масаласи ҳам кўп бўлади. Шунинг учун Данғарада туман раҳбарлари улар билан қишлоқ, маҳалла, корхоналарда мунтазам учрашиб туради.
Бу гал туман ҳокимлиги мажлислар залида очиқ мулоқот тарзида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, олий таълим муассасалари, техникум ва касб-ҳунар мактабларининг битирувчи ёшлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг орзу-истакларини, ғоя ва ташаббусларини амалга ошириш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар, ёш мутахассисларга, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларга яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича сўз юритди.
Мулоқотда ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш, битирувчиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Билдирилган таклифлар асосида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари эшитилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.