Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Урганч шаҳридаги IT-Парк биносида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган тадбиркорларнинг таклифлари, фаолиятини янада ривожлантиришга тўсиқ бўлиб турган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, мулоқот давомида янги бизнес лойиҳаларни молиялаштириш, кредит тўловлари билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Мавжуд муаммолар тегишли соҳа масъуллари иштирокида ўрганилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.