Адлия ходимлари аҳоли муаммоларини тингламоқда

News Image

Наманганда вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг муаммо ва масалаларини уйма-уй ўрганиш орқали ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида ҳудудий адлия бўлимлари томонидан 84 та маҳаллада “Ҳуқуқий маҳалла” концепцияси доирасида ўрганишлар олиб борилиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар, сайёр қабуллар ташкил этилди.

Жумладан, адлия ходимлари 14 та маҳаллада мавжуд 10 минг 286 хонадонинг 6  минг 350 тасида ўрганиш олиб борди. Бунинг натижасида, туғилиш гувоҳномасини расмийлаштириш, такрорий гувоҳнома олиш, никоҳни қайд этиш, уй-жой ҳужжатини расмийлаштириш, иш ҳаққи ва меҳнат муносабатлари, ногиронликни белгилаш, алимент ундируви, субсидия олиш, мерос ишини расмийлаштириш каби 4 минг 837 муаммо аниқланиб, махсус платформага киритилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, мазкур маҳаллаларда “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида 585 нафар фуқаронинг туғилиш, никоҳни қайд этиш, ўлим гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Уйма-уй ўрганишлар жараёнида, 9 минг 814 та тарғибот тадбири ўтказилиб, 6255 та қонунчиликдаги янгиликларни ўз ичига олган буклет ва флаерлар тарқатилиб, 15 мингдан зиёд аҳоли қамраб олинди.

Қолаверса, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбири доирасида ҳар бир ҳудудда уч маротаба “Сайёр қабул” уюштирилиб, адлия бошқармаси раҳбарияти ва ҳудудий адлия бўлими бошлиқлари томонидан аҳолининг муаммолари тингланмоқда.

Адлия ходимлари аҳоли муаммоларини тингламоқдаБир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларда адлия хизматчиларининг муносиб ҳиссаси борлигидан далолат беради.

2025-07-01 |

Янгиликлар