Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

News Image

Тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва унга ечим топиш мақсадида Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов Кўкдала туманидаги “Еттитом” кичик саноат зонасида учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида бугун юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган имтиёзлар, имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди.  

Шундан сўнг иштирокчиларни мурожаатлари тингланди.

Мулоқотда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш, солиқ ҳисоботларини топширишда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш ва солиқ идоралари фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Жумладан, тумандаги “Котонелла” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Давруғ Иноғамджанов мурожаат қилиб фойда солиғида мавжуд ортиқ тўланган 736 миллион сўм маблағни ҳисоб рақамга қайтаришда амалий ёрдам сўради.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ечими ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, мулоқот давомида солиқ қонунчилигидаги энг сўнгги янгиликлар юзасидан маълумотлар берилди.

2025-06-28 |

Янгиликлар