Сайёр қабул: юзма-юз мулоқот ва ижобий натижалар

News Image

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай сайёр қабуллардан бири бошқарма бошлиғи Муҳиддин Тоғаев бошчилигида Қизириқ туманининг Янги ҳаёт маҳалласида ўтказилди.  

Сайёр қабулда фуқаролардан ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш, санаторийларга йўлланма бериш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, даволанишга ордер олиш ва бошқа шу каби  мурожаатлар келиб тушди.

Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, маълум вақт талаб этган масалалар эса масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Тадбирда шунингдек, аҳолига ижтимоий ҳимоя тизимидаги янгиликлар, соҳанинг рақамлаштирилаётгани ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

2025-06-19 |

Янгиликлар