Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарлари

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар томонидан моддий ёрдам олиш, қарзни қайтариш, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш, хизматга кириш, қонунбузарга чора кўриш каби ўттиздан ортиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган масала ва муаммоларни ҳал этиш бўйича ички ишлар органлари масъуллари зиммасига аниқ вазифа ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодировнинг шахсий қабули ҳар якшанба куни вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилмоқда.