Когон туманида очиқ мулоқот

News Image

Бухоро вилояти Когон туманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашев кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 30 га яқин тадбиркорлар, Когон туман Халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди. Юзма-юз мулоқотда дастлаб тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан ҚҚС маъмурчилиги, ер ва мол-мулк солиқлари бўйича тушунтириш берилди.

Сўнг тадбиркорларнинг ўнга яқин муаммолари ўрганилди. Муаммоларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Шу билан бирга қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган айрим масалаларнинг ечими учун муддат белгиланди.

2025-06-09 |

Янгиликлар