Муаммолар жойида ҳал бўлди

News Image

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Дилшод Юлдашев томонидан ҳудуддаги кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жойларда очиқ мулоқотлар ташкил қилинмоқда.

Учрашувларда тадбиркор ва ишбилармонларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларини тинглаш, уларни чуқур ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, Қоракўл туманида кичик ва ўрта бизнес субъектлари вакиллари билан ўтган учрашувда ҳам кўплаб тадбиркорларнинг муаммоларини тезкорлик билан ечишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, мазкур юзма-юз мулоқотда иштирок этган “Қоракўл кумуш калава” корхонаси раҳбари Асрор Мансуровнинг ҳам солиқ имтиёзи ҳамда қўшилган қиймат солиғи бўйича масаласи ижобий ечим топди.

Таъкидлаш лозим, жойларда ўтказилаётган бундай учрашувлар кичик ва ўрта бизнес вакилларининг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, уларнинг барқарор фаолиятини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда вилоятда бизнес муҳитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. 

2025-06-05 |

Янгиликлар