Иш ҳақлари ундириб берилди

News Image

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракати билан тумандаги 43-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги 27 нафар ходимнинг жами 124 миллион сўм иш ҳақи ундириб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг ижро ҳужжатлари асосида ходимларнинг фойдасига 124 миллион сўм ойлик иш ҳақини ундириш белгиланган. Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган. Ишчилар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларнинг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлимига мурожаат қилишган.

Бўлим ходимлари томонидан жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарорларининг ижросини таъминламаслик қўшимча ижро йиғими ва маъмурий жарима қўллашга асос бўлиши тушунтирилди. Шунингдек, бўлимнинг давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг асосий банк ҳисоб рақами хатловга олинди. Бунинг натижасида 27 нафар ходимнинг иш ҳақлари ундириб берилди.

2025-05-23 |

Янгиликлар