Мурожаатлар ижроси назоратга олинди

News Image

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов томонидан Қамаши туманида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Асосий мақсад тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, унга ечим топишдан иборат бўлди.

Унда Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов, тумандаги тижорат банклари, мутасадди ташкилот вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувда 20 нафардан ортиқ тадбиркор солиққа оид, фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилди.

Жумладан, фуқаро Абдуқаҳҳор Қодиров номида мавжуд бўлган кўчмас мулк объектига жорий йилда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, учрашувда қатнашган Олимжон Қодиров ҳам бошқарма бошлиғига ўзини қийнаётган масала юзасидан мурожаат қилди. Унга мурожаати бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан масъулларнинг изоҳлари тингланди. Уларнинг ечими бўйича аниқ вақт ва масъуллар белгилаб олинди.

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда.

2025-05-01 |

Янгиликлар