Кадастрлар палатаси аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

News Image

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган қабулда туманнинг “Пахтазор“, “Тинчлик“, “Дўстлик“, “Кўксарой“, “Чинобод“, “Хўжапискан“, “Беруний“, “Бишкент“, “Мевазор“, “Маданият“, “Йилқичи“, “Сергили“, “Сурум“ МФЙлари фуқаролари иштирок этди.

Тадбир жараёнида 50 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар мутасаддиларга кадастр, соғлиқни тиклаш, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди. Палата раиси ваколати доирасидаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилиб, муддат ва ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида“ги фармойишига асосан эълон қилинган “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасидаги сайёр қабуллар давом этмоқда.

2025-04-10 |

Янгиликлар