Ҳоким ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

News Image

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Янги йилдаги илк “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини Бандихон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказди.

Туманлар ва Термиз шаҳридаги студиялар орқали воҳа ёшларининг таклифу муаммолари тингланган очиқ мулоқотда йигит-қизлар ўртага ташлаган муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар берилди.  

Воҳада Сурхондарё вилояти ҳокими – вилоят шахмат федерацияси раиси кубоги учун профессионал таълим, талабалар ва маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди. 

– Мусобақада иштирок этиб, маҳаллалар ёшлари беллашувида фахрли биринчи ўринни эгалладим, – дейди Музработ туманидаги Сополлитепа маҳалласида яшайдиган Абдували Қоржовов. – Вилоятимиздаги тенгдошларим иштирокидаги тадбирда бу ютуғим алоҳида эътироф этилгани ва вилоят ҳокимининг рағбатлантиргани менга катта мотивация берди. Эндиликда спортнинг ақл гимнастикаси, дея таърифланадиган бу тури бўйича янада кўпроқ шуғулланиб, вилоятдан ташқаридаги беллашувларда ҳам ғолиб бўлишга интиламан.  

Учрашувда иқтидорли йигит-қизларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

2025-01-18 |

Янгиликлар