Ҳуқуқий муаммолар ҳамкорликда ечилади

News Image

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги фармонига асосан аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича кўрилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар адлия органлари ходимлари ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда.

Сирдарё вилоят адлия ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, маҳаллаларга ҳуқуқий ахборотни етказиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини методик таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

–Ўтказилган тадбирда “ЗООМ” платформаси орқали туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказлари, 239 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди,–дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шуъбаси бош маслаҳатчиси Дилноз Умурзоқова.–Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳуқуқий муаммоларнинг "онлине mahalla" платформаси орқали "смарт офис" тизимига юборилиши ва адлия органлари томонидан ҳуқуқий муаммоларнинг ечими борасидаги ишлар таҳлил қилинди ҳамда муаммоларнинг ҳал этилиши юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Якунда аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни “маҳалла еттилиги” билан биргаликда аниқлаш ва “Онлайн маҳалла” тизимига киритиш ҳақида меморандум имзоланиб, ҳамкорликдаги ишларни самарали ташкил этишга келишиб олинди.

2024-12-22 |

Янгиликлар