Замонавий боғча болалар ихтиёрида

News Image

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Истиқлол маҳалласидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров, сектор раҳбарлари, мутасаддилар, болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти анча йил олдин қурилган бўлиб, ўтган давр мобайнида капитал таъмирланмаган эди. 120 ўринли мазкур таълим муассасасида олиб борилган капитал таъмирлаш жараёнида бино ва ошхона реконструкция қилинди. Модул қозонхона ўрнатилди, иссиқлик тизими билан таъминланди. Ташқи электр ёритиш ва электр таъминоти тизими янгиланди. Замонавий, шинам ва ёруғ бинода болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароит яратилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими маҳалла нуронийлари, қишлоқ аҳли билан суҳбатлашди. Раҳбар ва маҳалладошлар ҳудудни янада обод қилишда яна қайси жиҳатларга аҳамият бериш кераклиги тўғрисида фикр алмашди.

2024-11-25 |

Янгиликлар