Сайёр қабул

News Image

Олмалиқ шаҳрида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулда Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, Президент Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, Солиқ ҳамда ФВБ бошқармаси раҳбарияти қатнашди.

Унда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал-майор Тоҳир Арипов томонидан ички ишлар органларига оид мурожаатлар кўриб чиқилди. Жараёнда аҳолининг мазкур тизим ташкилотларига хизматга кириш ва қайта тиклаш, тергов, пробация хизмати, фуқароликни расмийлаштириш ва бошқа шу турдаги 30 дан зиёд мурожаатлар ўрганилди.  

Уларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

2024-11-21 |

Янгиликлар