Оролбўйида “Яшил макон” акцияси бошланди

News Image

Нукус шаҳри ҳудудида “Яшил макон” акцияси доирасидаги кенг кўламли тадбирларга старт берилди.

Унда юртимиз фаровонлигига ҳисса қўшишни ният қилган ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар, муассаса, ташкилотлар ходимлари иштирок этиб, эзгу ният билан ниҳол кўчатларини экди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, атроф-муҳит озодалигини таъминлаш ва яшил ҳудудларни барпо этишда халқимиз билан бирга ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йил куз мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида жами 5 миллион 250 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчати экилиши белгиланган. Ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида питомникларда 6 миллион 536,8 минг дона манзарали ва мевали кўчат захираси яратилди.

Бугунги кунда шаҳар ва туманларда 1 минг 403 гектар очиқ майдон ва кўча бўйлари белгилаб олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

2024-11-10 |

Янгиликлар