Ҳоким аҳоли мурожаатларини тинглади

News Image

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Сайхунобод туманининг Фаровон маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Унда аҳолининг соғлиқни сақлаш, бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, эскирган электр симёғочларни янгисига алмаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кредит ва тадбиркорлик масалаларига оид мурожаатлари тингланди.

Ҳоким ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолининг бўш ва қаровсиз қолиб кетган томорқаларида рўзғорга наф келтирадиган экин турларини экиб, ундан қўшимча даромад топиш масалаларига ҳам аҳамият қаратиб, бу борадаги юмушларни жадаллаштириш тўғрисида масъулларга топшириқлар берди. 

Сайёр қабулда мурожаатларнинг каттагина қисмига шу жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, муайян вақт ва маблағ талаб этадиганлари назоратга олинди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди. 

 

2024-09-23 |

Янгиликлар