Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

News Image

Хоразм вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадини ошириш ва бандлигини таъминлашга муҳим вазифа сифатида устувор эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда тадбиркорликка кенг йўл берилиб, ишбилармонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилаётир.  

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг Ҳазорасп туманида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ҳам соҳа вакилларининг мурожаатлари тингланди, фаолиятида учраётган муаммолар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. 

Учрашувда туманда янги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудуднинг фойдаланилмаётган иқтисодий имкониятларини ишга солиш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди.  

2024-07-12 |

Янгиликлар