Ҳоким ёшлар етакчилари билан учрашди

News Image

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоятда мавжуд маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари билан учрашди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган учрашувда ёшлар етакчиларининг ўтган 2023 йилдаги иш натижалари таҳлил қилинди, юқори кўрсаткичларга эришган фаол етакчилар меҳнати муносиб эътироф этилиб, галдаги вазифалар белгиланди.  

Вилоят ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук мутахассис, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб, етакчиларга зарур тавсиялар берди.    

Фаоллиги билан намуна кўрсатган ёшлар етакчилари вилоят хокими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2024-06-07 |

Янгиликлар