Ҳоким маҳалла ёшларининг мурожаатларини тинглади

News Image

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Янгибозор туманидаги Паҳлавон Маҳмуд маҳалласи ёшлари билан учрашди.

Мазкур маҳаллада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 941 нафар бўлиб, уларнинг 577 нафари “яшил”, 352 нафари “сариқ” ва 12 нафари “қизил” тоифага киритилган.  Жорий йилда 49 нафар ёшга деҳқончилик билан шуғулланиши учун 8,8 гектар ер майдони, 12 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит, 5 нафарига субсидия ажратилди. 7 нафари доимий иш билан таъминланди, 3 нафарининг олий ўқув юртида таҳсил олиш учун контракт пули тўлаб берилди.  

Учрашувда ёшларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш ва субсидия масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича вилоят ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Ҳар бир мурожаат ижроси тегишли тартибда назоратга олинди.

2024-05-10 |

Янгиликлар