Олис қишлоқда 466 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

News Image

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли хайрли ишлар олиб борилаётган Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Обод Некўз” маҳалласидаги 7-сонли оилавий поликлиниканинг Бойдоқчи филиалида вилоят ва туман марказидан борган малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Кўрикда вилоят шифохоналаридан эндикринолог, кардиолог, ЛОР, дерматолог, психиатр,  невропатолог, офтальмолог, уролог каби мутахассислар иштирокида лаборатория, ЭКГ ва скрининг текширувлари ўтказилди. Бундан ташқари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси ва мобиль офтальмология автобуслари имкониятларидан самарали фойдаланилди.  

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, тиббий кўрик давомида ҳудуддаги 466 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 157 нафарида турли касалликлар аниқланган. Шундан 14 нафарига туман марказий шифохонаси,  3 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар  берилган.

2024-02-03 |

Янгиликлар