Каттачек маҳалласи обод бўлади
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Каттачек маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида амалий ишлар давом этмоқда.
Дастур асосида замонавий лойиҳалар асосида маҳалла идора биноси, 39- МТТ биносини мукаммал таъмирланиб, 10-умумий ўрта таълим мактаби учун 330 ўринли ўқув биноси қурилади. “Каттачек” оилавий шифокорлик пункти биносида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилиб, янги лаборатория бунёд этилади. Қишлоқдаги хиёбон қайта реконструкция қилинади. Шунингдек, 18,5 километр ички йўллар асфальтланади, 1 та сув иншооти қурилади, 3 километр масофада ичимлик суви тармоғи тортилади ҳамда 3,4 километр масофадаги электр тармоғи қайтадан замонавий қурилмалар билан тортилади.
Маҳаллада шунингдек, баҳор мавсумида 16 та кўча бўйида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади.