Сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

News Image

Қўқон давлат педагогика институти ректори Дилноза Хўжаева иштирокида талабалар учун сайёр қабул ўтказилди. Унда проректорлар, факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот давомида талабалар институтда француз, немис, хитой тиллари бўйича таълим йўналишларини очиш, академик алмашув дастурлари бўйича хорижда ўқиш, йиллик тўлов-шартнома, ижара тўловлари ва бошқа масалалар бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан институт мутасаддиларига мурожаат қилди.  

Институт раҳбарияти ушбу мурожаат ва саволларни ўрганиш ва уни ижобий ҳал этиш, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни эса қисқа фурсатда бартараф қилиш борасида талабаларга тушунтириш берди.  

Албатта, бу каби сайёр қабулларнинг очиқ мулоқот тарзида ўтказилиши ҳар икки тараф учун ҳам унумли бўлиб, муаммо ва камчиликлар ўз ўрнида бартараф этилади.  

2023-11-22 |

Янгиликлар