Фарғонада электр энергияси таъминотини яхшилаш ишлари жадал олиб борилмоқда

News Image

Ўтган йил қиш мавсумида Фарғона шаҳрида электр энергияси таъминотида айрим муаммолар юзага келган эди.

Ана шуни инобатга олган ҳолда истеъмолчиларга узлуксиз, сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида шаҳарда  қишга тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, “Маърифат”, “Машъал”, “Гулзор”, “Ифтихор” ҳамда Шароф Рашидов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида янги юқори кучланишдаги кабель тортилмоқда.

Белгиланган  ишларни  узоғи  билан ўн кунда якунига етказиш мақсадида 50 нафардан ортиқ ишчи-ходим, мутахассис ҳамда 4 та махсус техника жалб этилган. Зарур бўлган электр кабеллари ва материаллар  пешма-пеш келтирилмоқда.  

Бундан ташқари “Фарғона электр тармоқлари” ҳудудий корхонасининг тажрибали ходимлари Бувайда, Бағдод, Риштон ҳамда Олтиариқ туманларидаги 17 мингдан зиёд  истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни яхшилаш учун 10 км узунликда янги линия тортиш ишларини ҳам олиб бормоқда.  

2023-11-12 |

Янгиликлар