Фуқаролар муаммолари ўрганилди

News Image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимиз бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги “Жангоҳ” маҳалласи фуқаролари билан навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан даволаниш учун моддий ёрдам, шифохонага бепул йўлланма, уй-жой таъмири учун маблағ олиш, ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, фуқароларни қийнаб келаётган бошқа бир қатор муаммолар атрофлича ўрганилди.  

Ушбу муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ва ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.  

2023-11-06 |

Янгиликлар