Куз-қиш мавсумига тайёргарлик авжида

News Image

Қорақалпоғистон Республикасида айни кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталафот ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизими барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергияси ва газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ҳамда тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, ана шундай ўқув-амалий машқи Нукус шаҳридаги сув тақсимлаш иншоотидаги сув узатиш насос хонасида содир бўлган ҳамда Гулзар маҳалласи Сарбиназ массивидаги кўп қаватли уйнинг ертўласи сув қувурида келиб чиққан аварияни бартараф қилиш, шунингдек аҳолини сув ташиш техникаси билан таъминлашга оид  мавзуда ташкил этилди.  

2023-09-09 |

Янгиликлар