Юнусобод туманида ўтказилган қабулда 20 га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди

News Image

Давлат идораларининг халққа янада яқин бўлиши, аҳоли муаммоларини ечишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз самарасини бермоқда.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Тасдиқланган режа-график асосида аҳоли ва тадбиркорларнинг соҳага оид мурожаатлари сайёр қабуллар ўтказиш орқали ўрганиляпти. Муҳим жиҳати, тадбир ўтказиладиган манзил ва унда иштирок этадиган мутасаддилар ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилиб, аҳолининг хабардорлиги таъминланяпти.  

Жумладан, Юнусобод туманида бўлиб ўтган навбатдаги қабулда 20 га яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини расмийлаштириш, мулкка эгалик ҳуқуқини олиш, ерни хусусийлаштириш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди.  

Эътиборлиси, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Бундан ташқари, йиғилганларга қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

2023-05-28 |

Янгиликлар