Мурожаатлар назоратга олинди

News Image

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Янгиер шаҳрининг “Маърифат” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида ўтказилган қабулда шаҳар аҳолиси ҳамда Боёвут туманидан келган фуқаролар иштирок этди. Унда элликдан зиёд фуқаронинг кадастр, ичимлик суви, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа кўплаб масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.  

Ўрганилган мурожаатларнинг ўттиз иккитаси ижобий ечим топди. Ўнта мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Саккизта мурожаат эса ижобий ҳал қилиниши учун белгиланган тартибда ижроси назоратга олинди.  

 

2023-05-26 |

Янгиликлар