Форишда сайёр қабул

News Image

Жиззах вилояти Фориш туманидаги Президент Халқ қабулхонасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини имкон қадар жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Мурожаатчилар ўтказилган ушбу сайёр қабулда вилоят суди раиси Ўткиржон Жумаев, вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Раҳмонов, вилоят судлари судьялари, тумандаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, туман прокуратура, ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбар ва вакиллари иштирок этди.  

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни қийнаб келаётган ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 24 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўрганиб чиқилди. Уларнинг 20 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 3 та мурожаат эса моддий ёрдам ажратилиши юзасидан берилганлиги сабабли Жиззах вилояти Президент Халқ қабулхонасига йўлланди.  

Ўрганилган мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, меҳнат ҳамда алимент ундириш билан боғлиқ. Шунингдек, сайёр қабулда суд раислари томонидан фуқароларга янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

2023-05-25 |

Янгиликлар