Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди

News Image

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Жабборов томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида аҳоли вакилларининг турли даражадаги раҳбарлар билан бевосита мулоқоти йўлга қўйилганлиги ижобий самаралар бермоқда.

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ички ишлар соҳасига оид мурожаатларини эшитиш мақсадида бошқарма биносида ўтказилган қабул давомида аҳолининг асосан ички ишлар тизими ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари эшитилди. 

Қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ёки ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Бу каби қабул ва аҳоли билан очиқ мулоқотлар жойлардаги муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш, қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга,  фуқароларнинг давлат идораларига, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2025-07-24 |

Янгиликлар