Тадбиркорлар муаммолари назоратда

News Image

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёт ҳажмининг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бир қисми айнан кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳиссасига тўғри келмоқда. Мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, зарур шароитлар яратиш мақсадида улар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан Бекобод туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ берилаётган имкониятлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. 

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши, қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплаш, ер ва мол-мулк солиқларини ҳисобланиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ муаммо ва таклифлар тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Хусусан, туман ҳудудидаги “Ҳавас Бунёдкор” масъулияти чекланган жамият раҳбари томонидан тегишли бўлганлик қурилиш ости майдонини эгаллаган нотурар объекти солиқ базаси ва бостирма эгаллаган майдонга қандай тартибда солиқ ҳисобланиши юзасидан мурожаат қилди. Мазкур мурожаатга мутахассислар томонидан қонуний тартибда жавоб берилди. 

Шунингдек, тадбиркорлар мурожаатлари юзасидан масъул ташкилот ҳамда соҳа мутахассислари томонларидан назоратга олинди. Учрашув савол-жавоблар билан қизиқарли тарзда ўтказилди.  

2025-04-12 |

Янгиликлар