Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказди.
Ҳозир аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйилиши, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатларнинг қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан навбатдаги мулоқотларда ҳам масъуллар иштирокида 345 нафар фуқаро билан бевосита мулоқот қилиниб, ариза ҳамда мурожаатлар эшитилди. Кўтарилган ҳар бир масалаларни ижобий ҳал этиш борасида мутасаддиларга аниқ муддат белгилаб, керакли топшириқлар берди.