Аҳоли муаммолари жойида ҳал этилди
Бухоро вилояти 4-сектор раҳбари Д.Юлдашев Жондор тумани “Намгони” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда туман халқ қабулхонаси, сектор ишчи гуруҳи ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирок этиб аҳоли муаммоларини ўрганди. Унда 20 га яқин фуқаролар томонидан 15 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.
– Мурожаатим жойида ҳал этилди, – дейди Юлдуз Раҳмонова. – Энди ҳунаримни ишга солиб, уйда тикиш-бичиш билан шуғулланаман. Маҳалламиздаги хотин-қизларга ҳунаримни ўргатиб, тикув цехи очишни мақсад қилганман.
Қувонарлиси, Юлдуз Раҳмоновага ўхшаган яна уч нафар хотин-қизларга тадбиркорликни бошлашлари учун тикув машинаси сектор раҳбари томонидан топширилди. Шунингдек, бир нафар “Аёллар дафтари”га киритилган фуқарога имтиёзли кредит асосида қора мол, икки нафар фуқарога дори-дармон, ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бу каби сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллардан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг оғирини енгил қилиш, уларга муносиб шароитни яратишдан иборатдир.