Вазир Нукусда сайёр қабул ўтказди
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида хорижий давлатларга стажировкага юбориш, таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш, талабалар амалиёти ва иш билан таъминлаш бўйича мурожаатлар бўлди. Шунинглек, магистратура таълими, электрон платформалар (HEMIS) фаолияти, илмий-инновацион ва стартап лойиҳалар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатчиларга мутахассислар иштирокида жавоб берилди.
Сайёр қабул натижасида 19 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 28 та масала юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.