Ҳоким аҳоли хонадонларида бўлди

News Image

Бухоро вилояти Қоракўл туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ишсизликни бартараф қилиш, камбағалликни қисқартириш, кам даромадли мигрантларни юртимизга қайтариб, муносиб иш билан таъминлаш юзасидан Хўжакон ва Маллаишайх маҳаллаларида ўзига бириктирилган оилалардан хабар олди.

Жумладан, Маллаишайх маҳалласида яшовчи Илёс Юсупов хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Оила соҳиби доимий даромадга эга эмаслиги сабабдан мавсумий ишлардан топган даромади кундалик рўзғорга етмайди. Шу боис, Илёс Юсуповнинг лаёқати, хоҳиш-истагига биноан “Artel” компаниясига ишга жойлаштириш чораси кўрилди.  

– Мавсумий ишлаб оила тебратиб келаман, – дейди Хўжакон маҳалласида истиқомат қилувчи Қодир Олтиев. – Топган пулим оиламни боқишдан ортмайди. Бугун мутасаддилар оилавий шароитимни ўрганди. Мен ва ўғлимга доимий даромад олиш учун “Artel” компаниясига ишга таклиф қилишди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим.    

Туман ҳокими Хуршид Тоҳиров миграцияда юрган фуқаролар билан  online мулоқот ўтказиб, уларни юртимизга қайтариш ва иш билан таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдирди.  

Шунингдек, Маллаишайх маҳалласи Миришкор қишлоғи ички йўлининг таъмир-талаблиги, ёғин-сочинли кунларда аҳли қийналаётгани ҳақидаги мурожаатлар эътиборсиз қолмади. Амалда шу куниёқ ҳомийлик асосида қишлоқ йўлининг қарийб 1 километр масофадаги қисмида шағаллаштириш ишлари бошланди.  

2024-11-07 |

Янгиликлар