Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди

News Image

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида иссиқлик манбаи ва газ тармоқлари, шунингдек, электр станцияларининг ишлаш режими таҳлиллари асосида, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолатининг куз-қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Бухороэнергомарказ” АЖда “Марказлашган иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида корхонада иситиш тизимлари ва қозонхоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.  

Ушбу лойиҳа доирасида Латвиянинг “Eco Air” ва Қозоғистоннинг “Казэнергоналадка” корхоналари 202 та кўп қаватли уй-жойлар ва 32 та ижтимоий соҳа объектларига жами 264 дона индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, пудратчи Хитойнинг “China IPPR Engineering” компанияси томонидан 5,5 км бўлган магистрал иссиқлик тармоқларини замонавий пенополеуретан қопламали қувурларга алмаштирилади. Қозонхона модернизацияси шартномаси бўйича пудратчи Ўзбекистоннинг “Spets Polimer Montaj Sanatsiya” ва Россиянинг “VAPOR” компаниялари қозонхонада модернизация ишларини ўтказади.  

Ўрганишда, корхонани юқори босимли янги газ тармоғига улаш ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ юзага келаётган муаммоли масалаларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.  

2024-10-02 |

Янгиликлар