Зафарободда 270 гектарлик янги боғ яратилди

News Image

Самарқандда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида 10 миллион 208 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган. Маълумотларга кўра, шу пайтгача 9 миллион 500 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, электрон платформага киритилди.

Жумладан, бугун Пастдарғом туманидаги Зафаробод қишлоғида 270 гектар майдонда 150 минг тупга яқин писта, терак ва тут кўчати экилди.

Кўчат экиш тадбирида вилоят ҳокими Э.Турдимов, ҳарбийлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур боғ томчилатиб суғориш тизими асосида парваришланади.

Лойиҳа доирасида йил якунига қадар вилоятнинг 7 туман ва шаҳрида 28,4 гектар ер майдонида “Яшил боғ”, 16 туман ва шаҳарда 34 та “Ҳокимлик боғи” ташкил қилиниши белгиланган. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги 58 та саноат корхонаси томонидан 75 минг туп дарахт кўчати экилиб, “Яшил белбоғ”лар яратилади.

2024-04-12 |

Янгиликлар