Ёшлар ва спортчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси том маънода оммавий ҳаракатга айланди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси оммавий кўчат экиш акциясида бирлашди. Ғайрати баланд ёшлар ва спортчилар кузги дарахт экиш мавсумида уюшқоқлик билан кўчат ўтказиб, ҳудудни боғга айлантирди.