Жуқорғи Кенгес Раиси фаоллар билан учрашди
Қорақалоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманининг «Қиличбой» овулида маҳалла фаоллари, кўчабошчилари ва нуроний оқсоқоллари билан учрашди.
Учрашувда Амударё туманидаги маҳаллаларни кенг кўламда ободонлаштириш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳар томонлама ечим топиш чоралари Қиличбой маҳалласидан бошланиши айтиб ўтилди.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазидан амалга ошириладиган дастур бўйича «Қиличбой» сув тақсимлаш қурилмасини реконструкция қилиш ҳамда «Қиличбой», «Аёқчи», «Хизр эли» овул ва маҳаллалари ҳудудида жами 40 км. узунликдаги кўчаларга сув тармоғини тортиш ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ўз навбатида маҳалла фаоллари ва нуронийлар овулга қаратилаётган алоҳида эътибор учун, ҳудуд аҳлининг фаровон турмуш кечиришига муносиб шароит яратилаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.