Вилоят ҳокими оилавий поликлиника қурилиши билан танишди

News Image

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги “Сайдулобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Орол” оилавий шифокорлик пунктида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган бинолар қуриш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон вилоятида ҳам қишлоқ ва оилавий тиббиёт масканларини капитал таъмирлаш, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

“Орол” оилавий шифокорлик пункти Андижон туманидаги чекка ҳудудлардан бирида жойлашган бўлиб, анча таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Ана шундан келиб чиқиб, қолаверса, маҳалла аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш мақсадида мазкур масканда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Вилоят ҳокими оилавий поликлиникадаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишиб, белгиланган ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берди.  

2023-04-15 |

Янгиликлар